“Коррупцион ҳолатларини келтириб чиқаради”. “Адолат”чилар аудиторликка оид қонун лойиҳасини рад этмоқчи
Жамият
−
11 Март 2020
6354Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари қатори “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди. Ушбу қонун лойиҳаси партия вакиллари томонидан танқидларга сабаб бўлган.
“Адолат" чилар Қонуннинг асосий мақсади – бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган аудиторлик хизматини ташкил этиш бўлмоғи лозим, дея таъкидлашган.
Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини соддалаштириш ва аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун қоғоз шаклдаги лицензия беришни бекор қилиш таклиф этилган.
Баҳсга айнан лойиҳанинг 30-моддасида акс этган аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларидан бирига аъзо бўлиши шартлиги масаласи сабаб бўлган. “Чунки, мавжуд қонунчилигимизда жамоат бирлашмаларига аъзолик ихтиёрийлиги алоҳида белгилаб қўйилган. Шу билан бирга аъзолар тўлайдиган аъзолик бадали масаласи ҳам ўрганилмаганлиги танқидий баҳоланди”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари аудиторларнинг малакасини ошириш тегишли лицензияга эга бўлган аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари қошидаги ўқув марказида ҳар йили амалга оширилиб борилиши ҳам танқидга сабаб бўлган.
“Биринчидан, бу ҳолат яъни аудиторларни ҳар йили малака ошириши фақатгина бир марказ томонидан амалга оширилиши худди “Автотест” воқеаси сингари монополиянинг бир кўринишига сабаб бўлиб қолади.
Иккинчидан, малака оширишнинг фақат бир ташкилот томонидан амалга оширилиши ўз-ўзидан коррупцион ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин.
Шу билан бирга фракция аъзоси Акмал Бурхонов аудиторлик фаолиятини лицензиялашни бекор қилиш таклифини ўртага ташлади. Чунки аудиторда шундоқ ҳам малака сертификати бўлади. Бундан ташқари, жорий йилги давлат дастурида ҳам лицензиялар миқдорини икки баравар қисқартириш вазифаси турганда, аудиторлардан лицензия талаб қилиш мақсадга мувофиқ эмас.
“Адолат” СДП фракцияси аъзолари қонун лойиҳасидаги мазкур камчиликлар иккинчи ўқишга қадар тўғриланмаса лойиҳани рад этишларини маълум қилишди”, дейилади расмий хабарда.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь