... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

#Бугун: Қиролича Анна Болейннинг боши танасидан жудо қилинди


10:46, 19.05.2017 Бу қизиқ
 5 420

Лондонда қиролича Анна Болейн “давлат ва турмушга хиёнат қилган”ликда айбланиб боши танасидан жудо қилинди.

Бугун 19 май — йилнинг 139-куни. Йил якунига 226 кун қолди.
 
Байрамлар
 
Вьетнам — вьетнам доҳийси Хо Ши Мин туғилган куни.
 
Дания — Умумхалқ ибодат куни.
 
Россия — Рус печлари куни.
 
Турция — Ёшлар ва спорт куни.
 
Финляндия — Хотирлаш куни (Қурбонлар хотираси куни), Ҳарбий байроқ куни.
 
Воқеалар


1536 йил – Лондонда қиролича Анна Болейн (Англия қироли Генрих VIIIнинг иккинчи рафиқаси) “давлат ва турмушга хиёнат қилган”ликда айбланиб боши танасидан жудо қилинди.
 
1586 йил – Самара дарёси ёнида рус қалъаси қурилиши бошланди. Самара шаҳри вужудга келган кун.
 
1643 йил – Французлар ва испанлар ўртасидаги 30 йиллик уруш давомида Рокруа яқинида жанг бўлиб ўтди. Испания мағлубияти билан якунланган
 
1649 йил – Англия Республика деб эълон қилинди.
 
1728 йил – Пётр II Россия пойтахтини Санкт-Петербургдан қайта Москвага кўчирди.
 
1906 йил – Симплон темир йўл тоннели очилди. Унинг узунлиги 19,7 километрни ташкил этиб, Алп тоғлари орқали Италия ва Швейцарияни боғлайди.
 
1930 йил – Жанубий Африкада оқ аёлларга сайлаш ҳуқуқи берилди.
 
1961 йил – Венера-1учувчисиз космик қурилмаси биринчи марта Венера сайёраси яқинига учди.
 
1991 йил – Қувайтда суд Саддам Ҳусайн тасвири туширилган кийимни кийган одамни бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
 
1993 йил – Boeing 727 Медельин яқинида (Колумбия) ҳалокатга учради, 132 киши ҳалок бўлди.
 
2003 йил – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Италия ташқи ишлар вазири ўринбосари Маргарита Пониверни қабул қилди. Учрашув чоғида иккитарафлама муносабатларни ривожлантириш ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар бўйича фикр алмашилди.
 
Туғилганлар
 
1762 йил – Иоганн Готлиб Фихте, немис файласуфи.
 
1857 йил – Жон Абель, америкалик фармаколог ва биохимик, эндокринологияга улкан ҳисса қўшган олим.
 
1832 йил – Мария Александровна Пушкина, буюк рус шоири Александр Сергеевич Пушкиннинг катта қизи.
 
1890 йил – Хо Ши Мин, Вьетнамнинг 1951-1969 йиллардаги президенти.
 
1932 йил – Майя Булгакова, актриса.
 
1937 йил – Али Ҳамроев, кинорежиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби.
 
1946 йил – Микеле Плачидо, “Спрут” фильмида комиссар Каттани образини талқин қилган итальян киноактёри.
 
1971 йил – Лера Кудрявцева, россиялик телебошловчи ва актриса.
 
1976 йил – Кевин Гарнетт, америкалик баскетболчи, Олимпиада чемпиони (2000 йил).
 
1977 йил – Наталия Орейро, уругвайлик қўшиқчи ва актриса.
 
1979 йил – Диего Форлан, Уругвай терма жамоаси аъзоси, 2010 йилги Жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси.
 
1988 йил – Лили Коул, британиялик модель ва киноактриса.
 
 
Вафот этганлар
 
1982 йил – Александр Фёдорович Борисов, киноактёр, СССР халқ артисти.
 
1994 йил – Жаклин Кеннеди Онассис, АҚШ президенти Жон Кеннедининг беваси. 
Сумбула

Теглар:Бугун Наталия Орейро Хо Ши Мин Лера Кудрявцева Александр Сергеевич Пушкин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!