COVID-19 – Вақти тиғизлар учун энг сўнгги янгиликларнинг қисқа талқини
Олам
−
21 Апрель 2020
10893Сўнгги 24 соат ичида дунёда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ қандай янгиликлар бор? Қандай воқеа-ҳодисалар юз берди? Буларнинг бари QALAMPIR.UZ’нинг 21 апрель кунги дайжестида.
Дунё бўйича COVID-19 коронавирус инфекцияси қурбонлари сони 170 мингдан ошди. Бундай маълумотлар Тошкент вақти билан 05.55 га кўра тақдим этилди. Коронавирусдан 170 042 киши вафот этди. 645 мингдан ортиқ бемор тузалди. Айни пайтгача, жами бўлиб, СОВИД-19 инфекциясининг тахминан 2,5 миллион ҳолати қайд этилган.
Ўзбекистонда 2020 йил 20 апрель соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1 627 нафарни ташкил қилмоқда. Бугунгача касалланганларнинг 261 нафари даволанган, 5 нафари вафот этган.
Туркияда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони кун давомида 4,6 мингдан ошиб, 90 мингга етди. Вафот этганларнинг умумий сони 2,1 мингдан кўпайган. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа маълум қилди. “Бугунги кунда 4 674 та янги ҳолат аниқланди, улардан 90 980 касалланган. Бугун биз 123 беморни йўқотдик, уларнинг 2140 вафот этган. Фақат 13,430 бемор даволанган”, деб ёзди Кожа Twitter’даги ўз саҳифасида.
Қўшма Штатларда COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони 780 минг кишидан ошди. Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус инфекциясининг 783 290 ҳолати аниқланган. Шу билан бирга, коронавирусдан вафот этганлар сони 41 816 га етди, шунингдек, 72 минг бемор даволаниб чиқди.
Хитойда сўнгги бир кун ичида коронавирус инфекциясининг 11 ҳолати қайд этилди, 39 бемор тузалди, ўлим ҳолатлари ҳақида хабар йўқ, дейилади ХХР Давлат соғлиқни сақлаш қўмитасининг баёнотида. Ҳозирги кунда Хитойда 1 587 та коронавирус ҳолати аниқланган. 811 киши ҳали ҳам касал, 44 кишининг аҳволи оғир, 776 киши тузалиб кетган.
Африкада коронавирус инфекциясининг тасдиқланган ҳолатлари сони 22,5 мингдан ошди, 1,1 мингдан ортиқ одам вафот этди. Маълумотларга кўра, 20 апрель куни кечқурун Африка Иттифоқига тегишли 55 мамлакатдан 52 тасида касалликнинг 22 513 ҳолати аниқланган, 1 126 киши вафот этган. Шунингдек, 5 534 беморнинг даволанишини маълум қилишди.
Жанубий Америка давлатларида ҳам вазият ўзгарган. Бразилияда коронавирус билан касалланганлар сони 40 мингдан ошди. 2 462 бемор вафот этди. Колумбия расмийлари мамлакатда мажбурий изоляцияни 11 майга қадар узайтирди. Мексика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, сўнгги сутка ичида 511 та янги коронавирус билан юқтириш ҳолати аниқланган. COVID-19 ташхиси қўйилган 26 киши вафот этган.
LiveБарчаси