Фарзандларини ОТМга киритмоқчи бўлган аёл “ухлатилди”

Жамият

image

Самарқандда икки фарзандини олий таълим муассасига киритишни ният қилган аёл алданди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 20 август куни Самарқанд вилояти Иштихон тумани Митан шаҳарчасида яшовчи 47 ёшли М.Ш. ИИБга мурожаат қилган. Аёл 15 август куни Боёвут туманида яшовчи, 27 ёшли А.Х. Сирдарё тумани “Матонат” МФЙ ҳудудида унга 2 нафар фарзандларини ОТМга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 15 000 АҚШ долларини олганлигини ва берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган.

Айни вақтда .Х. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ фирибгарлик

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг