Ахборот технологиялари технологик парки фаолияти бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди

Жамият

image

Жорий йилнинг 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.

Қарор билан Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Низомга мувофиқ, ахборот технологиялари соҳасида рақобатбардошли маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиқилишини ривожлантириш ва ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ички ва ташқи бозорларга кириб бориши, инновацион ишланмаларни рағбатлантириш Технопаркнинг асосий йўналишларидан ҳисобланади. 

Ўзбекситон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар Технопарк резиденти мақомини олишга талабгорлик қилишлари мумкин.

Унга кўра, юридик шахс рўйхатга олиш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда (бизнес-режа ва б.) Дирекцияга ариза беради.

Дирекция 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади.

Рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, 5 иш кунида Технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисида шартнома тузилади.

Дирекция шартнома тузилгандан кейин 3 иш куни мобайнида юридик шахснинг рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси Технопарк резиденти

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг