Бугун Хави фаолиятидаги сўнгги ўйинини ўтказади

Спорт

image

Хабарингиз бор, Испания терма жамоаси ва “Барселона” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес жорий мавсум сўнггида футболдаги фаолиятини якунлашини маълум қилган эди.

Жорий мавсумда “Ал Саад” таркибида Қатар чемпионлигини қўлга киритган футболчи бугун футболдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади. Эътиборлиси бу ўйин Эрон пойтахти Теҳронда ўтказилади. Унда ОЧЛнинг гуруҳ босқичи сўнгги турида “Ал Саад” маҳаллий “Персеполис” клуби меҳмони бўлади.

“Болалигимдаги биринчи қадамни қўйганимни эслайман. Мен 39 ёшдаман ва ҳали ҳам футболни болалардек лаззатланиб ўйнайман. Бу йўлда мен билан бирга бўлган ва ҳаётимнинг бир қисми бўлган ҳаммага рахмат айтиб қоламан. Мен навбатдаги ўйинда ўзгача туйғулар билан тўп тепаман”, деб ёзди испаниялик футболчи ўзининг Инстаграм саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, “Персеполис” ва “Ал Садд” ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОЧЛ Хави Ал Саад

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг