Бугун қандай кунлигини биласизми?

Бу қизиқ

image

Бугунги кунда фан-техника ривожланиб, технологик кашфиётлар имконияти янада кенгайиб бораётган бир даврда радио алла қачон инсоният кундалик ҳаётининг бир қисмига айланиб улгурган. Радио тингловчини янгиликлардан хабардор қилиш, керакли маълумотларни етказиш орқали дунёнинг кўп сонли аҳолисини бир доира атрофида бирлаштира олди.

Бундан 80 йил аввал кашф этилган радио алоқа воситаси йиллар давомида янада такомиллашиб борди. Турли оммавий ахборот воситалари таъсири остида ушбу алоқа-ахборот воситаси негизида алоқа-ахборот воситаларининг янги авлодлари компьютер, мобиль алоқа воситаси, планшетлар пайдо бўлди.

Қуйида эътиборингизга 7–май санасининг тарихга муҳрланган муҳим воқеаларини ҳавола этмоқдамиз:

1895 йил. Рус физиги ва электротехниги Александр Попов Санкт- Петербургда радионинг дастлабки вариантини оммага намойиш этди. 

1993 йил. “Соғлом авлод учун” ордени таъсис этилган кун. 

1992 йил. Тошкентдаги Киночилар уйида мустақил Ўзбекистоннинг
биринчи почта маркаси тақдимоти бўлиб ўтди.

1994 йил. Форишда спортнинг миллий турлари ва халқ ўйинлари бўйича биринчи Республика Олимпиадаси бошланди.

1785 йил. Жан Пьер Бланшар ва Жон Жеффрис биргаликда Ла-Маншни ҳаво шарида учиб ўтишди. 

1907 йил. Туркиянинг “Фенербахче” футбол клуби тузилди.

1997 йил. Канн кинофестивалида Люк Бессоннинг “Бешинчи элемент” фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

Таваллудлар:

1713 йил. Француз математиги, 18 ёшида Франция ФА аъзоси бўлган Алекс Кларо туғилган.

1861 йил. Атоқли ҳинд адиби, 1913 йилги Нобель мукофоти соҳиби Робиндранад Тхокур дунёга келди.

1909 йил. Полароид типидаги фотокамералар ишлаб чиқарувчи Polaroid компанияси асосчиси Эдвин Лэнд туғилган

1961 йил. Америкалик кино актёр Жорж Клуни таваллуд топган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг