Ўзбекистонда бензин, дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш камайган
Жамият
−
18 Сентябрь 2019
3097Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотига кўра, 2019 йилнинг ўтган 8 ойи давомида мамлакатда автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 11,1 фоизга камайган.
Маълум бўлишича, 2018 йилнинг шу даврида 764,1 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 679,5 минг тоннани ташкил этган.
Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам пасайиш кузатилди - 4 фоиз. 2018 йилда 730,1 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 701,2 минг тонна дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон 2019 йилнинг 8 ойида нефть қазиб олиш 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 6,5 фоизга қисқартирди - 467,2 минг тоннагача нефть хомашёси қазиб олинган.
2019 йилнинг 8 ойида табиий газ қазиб олиш қарийб 40,33 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 0,2 фоизга кўпдир.
2019 йилнинг 8 ойида мамалакатда 1,38 миллион тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олинди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 3,1 фоизга камдир.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023