...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Бишкек шаҳри яна бир ёшга улғайди


16:54, 29.04.2018 Олам
 1 606

Ташкил топганидан бери шаҳарнинг номи икки бор ўзгарган, энг бошида Пишкек, кейин Фрунзе деб аталган.

Бугун, 29 апрель куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри ўзининг 140 йиллик юбилейини нишонламоқда. Бу ҳақда "Kabar" маълум қилди.
 
Ташкил топганидан бери шаҳарнинг номи икки бор ўзгарган, энг бошида Пишкек, кейин Фрунзе деб аталган.
Пойтахт маъмурияти бишкекликлар ва шаҳар аҳолиси учун катта байрам дастурини тайёрлаб қўйган.
 
Тантанали байрам Уркуя Солиева ҳайкали олдидан бошланди. Унда Бишкек ҳокими Албек Иброимов ҳам иштирок этди.
 
“Азиз ҳамшаҳарлар ва пойтахт меҳмонлари! Бишкек – Қирғизистоннинг пойтахти. Бу ердан бир нечта иқтидорли авлод етишиб чиққан. Бишкек шаҳри бугун бетакрор, мукаммал, чиройли, қулай бўлиб, тарих, маданият, фан ва таълим марказидир. Барчангизга тинчлик ва фаровонлик тилайман”, деб табрик йўллади ҳоким.
 
Бундан ташқари, шаҳар кўчаларида концерт дастурлари, спорт ишқибозларидан флешмоблар ва Халқаро болалар фольклори фестивалига ташриф буюрган хорижий болалар жамоалари чиқишларини кўриш мумкин.
 
Кун давомида Бишкекда эстрада хонандалари иштирокида концертлар, болалар чиқишлари уюштирилади. Соат 23:30 да “Ала-Тоо” майдонида байрам салюти отилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қирғизистон Бишкек 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!