Ҳафта давомида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази 17-20 декабрь кунлари Ўзбекистонда қандай об-кузатилиши ҳақида маълумот берди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17 декабрда -10...-5 даража, 18-20 декабрда 
-2...+3 даражагача кўтарилади, кундузи 17-19 декабрда +3...+8 даража, 20 декабрда +5...+10 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 18 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2...+3 даража, 18 декабрда 0...+5 даража бўлади, кундузи 17 ва 20 декабрда +5...+10 даража, 18-19 декабрда +3...+8 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 17 ва 20 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 18-19 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17 ва 20 декабрда -2...+3 даража, 18-19 декабрда 0...+5 даража бўлади, кундузи 17 декабрда +8...+13 даража, 18-19 декабрда +3...+8 даража, 20 декабрда +5...+10 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 18 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-19 декабрда 0...+5 даража, 19 декабрда -2...+3 даража бўлади, кундузи 17 декабрда +10...+15 даража, 18-20 декабрда +5...+10 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 18 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-18 декабрда -5...0 даража, 19-20 декабрда -2...+3 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво ўзгариб туради, 17 ва 20 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 18-19 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17 декабрда -8...-3 даража, 18-20 декабрда -5...0 даража, кундузи -2...+3 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг