... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун “аждарлар” ОЧЛдаги юришларини бошлашади


11:09, 13.02.2018 Спорт
 1 888

Учрашув Теҳрондаги “Озоди” стадионида Тошкент вақти билан соат 18:45 да бошланади.

Бугун, 13 февраль куни Қаршининг “Насаф” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида илк ўйинини ўтказади.
 
“Насаф” гуруҳ босқичига саралаш ўйини орқали етиб келди. “Аждарлар” плей-офф учрашувида Иорданиянинг “Ал-Файсали” жамоаси устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва гуруҳ босқичи ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
 
Жамоа бугун ОЧЛ гуруҳ босқичидаги дастлабки ўйинини ўтказади. Мазкур баҳс сафарда, Эроннинг “Персеполис” жамоасига қарши бўлиб ўтади.
 
Учрашув Теҳрондаги “Озоди” стадионида Тошкент вақти билан соат 18:45 да бошланади.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси гуруҳ босқичининг дастлабки учрашувида ўз майдонида БААнинг “Ал-Ваҳда” жамоасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Шунингдек, “Персеполис” – “Насаф” учрашуви олдидан мураббий ва футболчилар қандай фикрда эканликларини ҳам билдириб ўтишганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Персеполис Насаф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!