Инсониятни вирусдан огоҳлантирган шифокорнинг ўзи ундан нобуд бўлди
Олам
−
06 Февраль 2020
15432Хитойнинг Ухань шаҳрида шифкорлик билан шуғулланиб келган ва ўз ҳамкасбларини пайдо бўлаётган янги вирус ҳақида огоҳлантирган Ли Вэньлян коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақида “Global Times” нашри ёзмоқда.
У бутун дунёни хавфли вирусдан огоҳлантирган саккиз шифокордан бири эди.
Нашр берган маълумотларга кўра, унинг танасида короновирус 1 февралда аниқланган, шифокор бугун, 6 февралда вафот этган.
У ўз ҳамкасбларини ва бутун инсониятни коронавирус даҳшатидан огоҳлантиришга интилган эди. Ўшанда унинг гапига ҳеч ким эътибор бермаган, ҳатто полиция уни бундай сафсата сотмаслик ҳақида қатъий огоҳлантирган эди.