Олмаотада оғир жароҳат олган ўзбекистонлик Ватанига қайтарилади

Жамият

image

Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги шифохонада жонлаштириш бўлимида қолаётган ўзбекистонлик Ватанига қайтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Гап шундаки, жорий йилнинг 3 август куни ўзбекистонлик Х.Б. велосипеддан йиқилиб тушиш оқибатида оғир умуртқа-орқа мия жароҳати билан Олмаота шаҳар шифохонасининг жонлаштириш бўлимига ётқизилган эди. Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, комплекс муолажадан сўнг мутахассислар беморни транспортда олиб кетиш мумкин деган хулосага келган.

Бош консулхона Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Олмаотада қолаётган фуқарони реанимобилда врач назорати остида муолажани давом эттириш учун Тошкент шаҳрига жўнатш масаласини ҳал қилмоқда. 

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16.  


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон фуқароси Олмаота

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг