Тошкентда талаба каналга чўкиб кетди
Жамият
−
04 Август 2019
9664Тошкент шаҳрида 19 ёшли йигит каналга чўкиб кетди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 1 август куни соат 13:26 да Тошкент шаҳар ФВБ навбатчилик диспечерига фуқаро А.Муродов мурожаат қилган. У курсдоши Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 1999 йилда туғилган Тошкент давлат техника университети 2-курс талабаси Суюнқул Турдимуродов Қичқириқ каналида чўмилиб, чўкиб кетганини айтган.
Ушбу хабарга асосан Тошкент шаҳар ФВБ Қутқарув отряди воқеа жойига бориб, қидирув ишларини бошлаган. Қидирув ишлари 1, 2, 3, 4 август кунлари олиб борилган. Қидирувнинг 4-кунида Суюнқул Турдимуродов Қутқарув отряди ғаввослари томонидан чўккан жойидан 4 км узоқликдан топилган.
Аввалроқ, Тошкент вилояти “Чорвоқ” сув омборида икки йигит чўкиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Чўккан ҳар икки йигитнинг жасадини топиш учун бир ҳафтадан ортиқ вақт сарфланганди.
LiveБарчаси