Бу йил тадбиркорларни жазолашга, жаримага тортишга умуман йўл қўйилмасин – Шавкат Мирзиёев

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, 22 февраль куни солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлигини таҳлил қилиб, навбатдаги муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда жорий йилнинг январь ойида бюджетга тушумлар бўйича прогноз барча ҳудудларда бажарилгани қайд этилди. Январь ойида инфляция даражаси йиллик ҳисобда 13 фоизни ташкил этиб, белгиланган прогноз кўрсаткичдан ошмади. Бу валюта бозори либерализациясидан кейинги даврдаги йиллик инфляциянинг энг минимал кўрсаткичидир. Бу эса амалга киритилган янги солиқ концепцияси иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан асосли эканини кўрсатади.

Йиғилишда давлат раҳбари солиқ идоралари айрим ходимларининг малакаси, касб масъулияти талаб даражасида эмаслиги, оқибатда жиддий камчилик ва хатоларга йўл қўйилаётганини айтди. 

Масалан, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларининг айрим туманларида умумбелгиланган солиқ тўлаш тизимига ўтган тадбиркорлик субъектларига маслаҳат бериш учун солиқ инспекторлари номига бириктирилган.

Йиғилишда янги солиқ тизимини жорий этишда сусткашликка йўл қўйган айрим вилоят ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарларига интизомий чоралар кўрилди. 

“Солиқ ва прокуратура идораси ходимлари қулоғига қуйиб олсин: бу йил янги солиқ тизимининг тартиб-қоидалари ва ҳисоб-китоблари тадбиркорлар онгида тўлиқ шаклланмагунча, уларни жазолашга, жаримага тортишга умуман йўл қўйилмасин. Аксинча, улар тадбиркорларга маслаҳатчи ва кўмакчи бўлиб, солиқларни аниқ ҳисоблаш ва тўлашда тўғри йўл кўрсатиши керак”, деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда солиқ ходимлари малакасини ошириш, солиқ тўловчиларга ҳисоботларни шакллантириш ва ҳисоб-фактураларни тўлдириш тартибларини ўргатиш масалалари ҳам муҳокама қилинган. 

Айрим тадбиркорлар янги солиқ тизимини қўллаш бўйича етарли билимга эга эмаслиги туфайли товарларга асоссиз равишда қўшимча устамалар ҳисоблаш ҳоллари учрамоқда. Бу истеъмол бозорида нарх-навога ўз таъсирини ўтказмоқда.

Шу боис республика штабига ҳудудларга чиқиб, жойларда нарх-наво ошиши сабабларини доимий таҳлил қилиш, уларнинг асоссиз ўсишининг олдини олиш бўйича қўшимча таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Янги солиқ тизими бўйича юзага келаётган кўплаб саволларга жавоб топиш учун учрашувлар, оммавий ахборот воситаларида махсус эфирлар ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Солиқ сиёсати

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг