Тошкентда бирдан 231 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 13 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 231 нафарга ошиб, 13591 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 231 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 146 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 85 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 164 нафар, Наманган вилоятида 14 нафар, жами 178 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб Ўзбекистонда 8030 (+178) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 5498 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

408

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг