Талабалар қачондан ўқишга тушиши аниқ бўлди

Жамият

image

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ 2019 йил 31  августдан 3 сентябргача дам олиш кунлари этиб белгилангани, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрами муносабати билан ОТМлари жамоаларига муносиб дам олиш шароитларини яратиш мақсадида олий таълим муассасаларида янги 2019/2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади”, дейилади вазирлик хабарида.

Аввалроқ, Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта таълим мактабларида янги 2019/2020 ўқув йили бошланиш муддатини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ ўқув йили

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг