Абдулазиз Аққулов янги лавозимга тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган қарори билан Абдулазиз Аққулов ушбу лавозимга тайинланди. 

Бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигида ўтган йиғилишда Президент қарори ўқиб эшиттирилди.  

Шу кунга қадар ушбу лавозимда фаолият юритган Улуғбек Патхиддинович Қосимхўжаев эса бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод қилинди. 

Маълумот ўрнида, Азиз Аққулов 1985 йилда туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини 2005 йил бакалавр, 2007 йил магистратура босқичини “Халқаро туризм менежменти” йўналиши бўйича тамомлаган. 

2005-2006 йилларда “Ўзстандарт” агентлиги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот институти мутахассиси;

2006-2011 йилларда “Ўзбектуризм” Миллий компанияси “Тур сервис стандарт” Давлат унитар корхонаси мутахассиси, етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, корхона директори;

2011-2017 йилларда “Ўзбектуризм” Миллий компанияси бош мутахассиси, бошқарма бошлиғи в.б., бошқарма бошлиғи;

2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи;

2018 май ойидан ноябрь ойигача Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари;

2018 йил ноябрдан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимларида ишлаган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Азиз Аққулов

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг