... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Британиялик бемор ўз-ўзини операция қилди


12:31, 17.09.2016 Саломатлик
 4 322

15 йиллик оғриқларга чидай олмаган Смит натижада ўз-ўзини операция қилишга қарор қилди. Бироқ у ҳеч кимга бундай қилишни тавсия этмаслиги айтган.

Бундан 15 йил аввал, Ливерпуль шифохоналаридан бирида Грэм Смит исмли беморнинг ичаги устида жарроҳлик амалиёти ўтказилганди. Бироқ операция вақтида эҳтиётсизлик сабаб беморнинг қорин пардасида 20 смлик нейлон жарроҳлик чоклари қолдириб кетилган.
 
Мазкур жарроҳлик амалиётидан сўнг, Смит қаттиқ оғриқдан жуда қийналган. 2011 йилда қорин пардаси орасида чок материаллари чиқиб турганини сезиб қолган. Кейинчалик у бир неча бор шифокорларга мурожаат қилган, бироқ улар номаълум сабабларга кўра, бу ипларни олиб ташлашдан бош тортишган.
 
15 йиллик оғриқларга чидай олмаган Смит натижада ўз-ўзини операция қилишга қарор қилди. Кейинчалик у ғазаб туфайли шу қарорга келганини, бошқаларга эса  бу йўлни тавсия қилмаслигини айтган.
 
Мутахассислиги бўйича муҳандис бўлган Смит жарроҳлик учун зарур анжомларни титандан ясаган. Беморнинг айтишича, бу номақбул иши туфайли унинг кўп қони тўкилган, оғриқ кучли бўлган. Лекин у сўнгги лаҳзагача тўғри қилаётганига ишонган. 15 йиллик зўриқиш шу тариқа якунига етди.
 
Айтиш керакки, операциядан кейин беморнинг организмида жарроҳлик анжомлари қолиб кетиши билан боғлиқ ҳолатлар кўп учраб туради. Масалан, 80 ёшли япониялик қария операциядан сўнг 30 йил давомида ошқозонидаги бинт билан яшаган, россиялик яна бир аёл ҳам 3 йил мобайнида шифокорлар унутиб қолдирган қисқич билан яшашга мажбур бўлган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Британия Операция Шифокорлар хатоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!