BRICS'га бешта давлат қўшилди

Олам

image

Саудия Арабистони, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон ва Эфиопия 2024 йилнинг 1 январида BRICS гуруҳига (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка) расман қўшилди. Бу ҳақда “Daily News Egypt” ахборот агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, бу кенгайиш BRICS'нинг аҳамияти ва таъсири ортиб бораётгани билан боғлиқ.

2023 йилнинг август ойи ҳолатига кўра, 40 та давлат BRICS'га қўшилиш истагини билдирган, улардан 20 га яқини ташкилотга аъзо бўлишни расман сўраган.

Маълумот учун, Россия 2024 йилнинг 1 январидан BRICS'га раислик қила бошлаган. Россия раислиги даврида 200 га яқин тадбирлар, жумладан 10 таси вазирлар даражасида режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг сўнгги кунларида  Аргентина BRICS'га аъзоликдан расман воз кечганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Хитой Ҳиндистон Жанубий Африка BRICS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made