...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бразилиянинг собиқ Президенти 12 йилга қамалди


10:59, 09.04.2018 Олам
 1 273

Дастлаб мамлакат Олий суди собиқ Президентни таслим бўлишга чақирганди.

Бразилиянинг собиқ Президенти Луис Инасиу Лула да Силва шанба куни мамлакат федерал полицияси томонидан қўлга олинди. 2003-2011 йилларда мамлакатни бошқарган Луис Инасиу коррупция ва порахўрлик жиноятларида айбланаётган эди.
 
Мамлакат олий суди собиқ президентни 6 апрель куни маҳаллий вақт 17:00 гача ўз хоҳиши билан таслим бўлишга чақирди. Бироқ, Луис Инасиу ўша кунни ишчилар шаҳарчасида ўтказди.
 
Эртасига – 7 апрель куни эса бир йил олдин вафот этган рафиқаси Мариза Летицияни хотирлаш тадбирида иштирок этди.
 
Ушбу тадбирда яна бир собиқ Президент Дилма Русев, сенаторлар ва бир қанча шаҳар ҳокимлари ҳам қатнашди. Федерал полиция Луис Инасиуни қўлга олиш тўғрисидаги ордерни кўрсатди.
 
Шундан кейин халқ орасида норозиликлар бошланди. Улар полицияни ичкарига киришига йўл қўйишмади. Хотирлаш тадбири якунлангач, соат 18:45 да собиқ Президент ўз хоҳиши билан таслим бўлди.
 
Тиббий кўрикдан ўтказилгач,  у махсус самолётда Куритибадаги қамоқхонага олиб кетилди. Мамлакат олий суди Луис Инасиу Лула да Силвани қилмишлари учун 12 йилу 1 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Луис Инасиу Лула да Силва тақиқларга қарамай, навбатдаги президентлик сайловларида меҳнаткашлар партиясидан номзод бўлиб қолиши ҳақида хабар бергандик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Луис Инасиу Лула да Силва Бразилия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!