Энди таниқли артистлар ҳокимларга ижодий маслаҳатчи бўлади

Жамият

image

Таниқли артистлар туман ва шаҳарларга ижодий маслаҳатчи сифатида бириктирилади. Улар ўша жойларда маданият ва санъатни ривожлантиришга масъул бўлади. Туман ва шаҳарлар ҳокимлари эса ушбу ишларга моддий ва ташкилий жиҳатдан ёрдам беради. Бу ҳақда бугун, 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди. 

Йиғилишда атоқли санъаткор ва истеъдодли ижодкорларни туманлардаги маданий ишларга кўмакчи сифатида бириктириш яхши натижа бераётганини инобатга олиниб, бу тажрибани бутун республикага ёйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент ўтказган йиғилишжа бугунги кунда мамлакатдаги 800 дан ортиқ маданият марказлари, 312 та мусиқа ва санъат мактабларига атиги 130 минг нафар ўғил-қиз қамраб олингани, мазкур муассасаларнинг аксарияти ўқув қўлланмалари, ноталар тўплами, мусиқа асбоблари, мебель ва жиҳозлар билан етарли даражада таъминланмагани алоҳида қайд этилган. 

Давлат раҳбари жойлардаги маданият марказлари, мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базаси ва улардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиб, уларнинг фаолиятини яхшилаш бўйича топшириқлар берди. 

Маданият вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигига ҳокимликлар билан биргаликда туман (шаҳар) маданият марказлари ва умумтаълим мактабларида ёшларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, қўшимча 1,5 мингта тўгарак ташкил этиш вазифаси қўйилди. Ташаббускор истеъдодли ёшлар ва маҳаллий ҳомийларни жалб этган ҳолда, маданият марказларида бадиий-ҳаваскорлик жамоалари, ёшлар театр-студиялари ва “Ёшлар клублари” ташкил қилиш зарурлиги таъкидланди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

248

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг