COVID- 19 сабабли Испания маликаси оламдан ўтди
Жамият
−
28 Март 2020
18160Испания қироли Филипп VI’нинг қариндоши Мария Тереза Бурбон-Пармская коронавирусга чалингани сабаб 86 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда унинг акаси Сикст-Генрих Бурбон-Пармский хабар берди.
Маълумотларга кўра, Мария Тереза Бурбон-Пармская Парижда оламдан кўз юмган.
Мария Тереза Бурбон-Пармская акаси сингари Парма Бурбонлар сулоласининг вакили ҳисобланган. XX асрнинг ўрталарида унинг отаси герцог Ксавье Бурбон-Пармский мамлакат сиёсий ҳаётида муҳим роль ўйнаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Испанияда коронавирусга 72 248 нафар одам чалинди. 12 285 бемор шифо топган бўлса, 5690 киши вафот этди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023