“Браво” ва Ҳалима Ибрагимованинг лицензияси олиб қўйилди
Шоу-бизнес 26 Февраль 16:04 18234
image

Аввалроқ, “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида “Бадиий сўз санъати ва саҳна масъулияти” мавзусида йиғилиш ўтказилаётгани, унда “Браво” жамоасининг лицензияси олиб қўйилиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Йиғилишда иштирок этаётган QALAMPIR.UZ мухбирининг маълум қилишича, 26 февралдан эътиборан “Браво” жамоаси ва актриса Ҳалима Ибрагимованинг лицензияси тугатилди. 

Гап шундаки, бир неча кундан буён ижтимоий тармоқларда актриса Ҳалима Ибрагимованинг сўкингани тасвирланган видеолар тарқалмоқда. "Ўзбекконцерт" ДМдаги йиғилишда ушбу масала атрофлича кўриб чиқилди. "Ҳалимахоним, сизнинг бутун халқ номидан гапиришга ҳаққингиз йўқ", дейди "Ўзбекконцерт" ДМ директори Одилжон Абдуқаҳҳоров.

Ҳалима Ибрагимова эса ўз навбатида сўз олиб, лицензияси олиб қўйилишидан норози эмаслигини билдириб, ўзбек халқидан узр сўрашини маълум қилди. 
 

Манзура Сайфиддинова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 393
Рейтинг: 2.9