...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бойсунда ҳоким ўринбосари пора билан ушланди


12:07, 17.09.2018 Жамият
 3 620

Прокуратура ва Давлат хавфсизлик хизмати ҳодимлари ҳамкорликда текширув ўтказган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Бойсун туман бўлими ходимлари томонидан туман прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда фуқаролар Ж.С. ва Х.П.нинг аризаси юзасидан текширув ўтказилди.
 
Бойсун туманининг Работ массивида ўтказилган тезкор тадбирда, туман кадастр бўлими мутахассиси С.А., фуқаро Ж.С.дан, 30 млн сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
 
Ходим Ж.С.дан унинг қариндоши Х.П.нинг номига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва боғдорчиликка мўлжалланган 0,30 га лалми ер участкаси ажратиб беришни ваъда қилган.
 
Тадбир давомида С.А. ер ажратиш бўйича ҳужжатларни туман ҳокимига имзолатиши учун ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари М.Ш.га 100 АҚШ доллари бериши кераклигини, қилмишидан пушаймонлигини билдириб, жиноятини фош этишда фаол иштирок этишини маълум қилади.
 
Шунга асосан тезкор тадбир давом эттирилиб, Бойсун туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари М.Ш., туман кадастр бўлими мутахассиси С.А.дан 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бойсун тумани Пора коррупция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар