Машҳур бренд асосчиси коронавирусдан вафот этди
Олам
−
05 Октябрь 2020
10014Кензо бренди асосчиси Кэнзо Такада 81 ёшида коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар берди.
У Париждаги шифохонада вафот этган. Такада француз мода танқидчиларининг олқишига сазовор бўлган биринчи япон дизайнери бўлган.
Марҳум дизайнер Осака яқинида туғилган, 1960 йилларда Францияга кўчиб ўтган ва бутун фаолиятини шу ерда ўтказган. 1970 йилларда у дунёга машҳур Кензо брендига асос солган. 1993 йилда эса у брендини LVMH'га сотган ва орадан олти йил ўтгач нафақага чиққан.
Маълумот учун япониялик дизайнер деярли 8 мингта мода дизайнини яратган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023