Боули ёзда Челси таркибини “тозаламоқчи”

Спорт

image

Англиянинг “Челси” клуби ёзги трансфер ойнасида ўз таркибида катта “тозалаш” қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “The Telegraph” хабар берди.

Манбага кўра, “кўклар” эгаси Тодд Боули яқинда Саудия Арабистонига бориб, у ерда мамлакат спорт вазири ва Саудия Арабистони профессионал лигаси футбол директори Майкл Эменало билан учрашган.

Боули ёзги трансфер ойнаси вақтида футболчиларни сотиш бўйича музокаралар олиб боришга ҳаракат қилди. Гап Ромелу Лукаку, Кепа Аррисабалага, Раҳим Стерлинг, Марк Кукурелла, Армандо Броя ва Трево Чалоба ҳақида кетмоқда.

“Челси” бюджетидаги 105 миллион евролик камомадни ёпиши керак, Саудия Арабистони эса футболчиларни сотиш борасида энг истиқболли вариант ҳисобланади. Қолаверса, Лондон клуби Н'голо Канте, Калиду Кулибали ва Эдуард Менди каби футболчиларини ҳам ушбу мамлакатга сотган.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Тодд Боули

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг