“Boulevard” муҳташам турар-жой ва шопинг-авеню устунликлари ҳақида “Dream City” компанияси маълумот берди
Реклама 28 Март 10:06 4363

2018 йилда пойтахтда "Tashkent Сity" халқаро ишбилармонлик маркази қурилишига старт берилган эди. "Dream City Development" томонидан барпо этилаётган "Boulevard" турар жой ва савдо мажмуаси ушбу мўжаз шаҳарчанинг энг йирик лойиҳалардан бири деб саналади.

Дунёнинг турли чеккаларида, хусусан, Париж, Милан, Барселона, Лондон каби шаҳарларда бўлиб, у ердаги марказий кўчаларда жойлашган таниқли брендлар дўконларида харид қилганлар қачонларда пойтахт Тошкентда ҳам бундай дўконлар шаҳарнинг қоқ марказида, барчага қулай нуқтада жойлашишини истаган бўлишлари табиий.

Биз ушбу "Boulevard" лойиҳа ҳақида маълумот олиш учун "Dream City Development" директори ўринбосари Дениз Баҳчечи билан суҳбатда бўлдик. Юқоридаги видеода ушбу лойиҳа ҳақида тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.

"Boulevard" лойиҳаси доирасида қурилаётган хонадонларнинг биринчи босқичи январь ойидан сотувга чиқарилган.

Энг эътиборли жиҳати шундаки, март ойининг охирларига бориб "Boulevard" лойиҳасидан ўрин олган 150 дан ортиқ дўконлар сотувга чиқарилади.

Марҳамат, сизлар ҳам "Boulevard"да жойлашган дўконларга сармоянгизни киритишингиз мумкин.

 

 

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 32
Рейтинг: 3.0