Ботаника боғи хиёбонга айлантирилмайди – Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги Ботаника боғининг Фанлар академияси тасарруфидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтказилаётгани ва бу тўғридаги эътирозларга Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

Ҳокимликнинг билдиришича, Ботаника боғи Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилмаган ва ҳокимлик мазкур қарор ташаббускори эмас.

“Ҳокимлик ушбу илмий даргоҳнинг мамлакат экотизимини асраш, ўсимликлар генофондини сақлаш ва кўпайтиришдаги аҳамиятини эътироф этади ва уни истироҳат боғига айлантиришга йўл қўймайди”, дейилади хабарда.

Шаҳар ҳокимлиги, шунингдек, project.gov.uz портали лойиҳаларнинг жамоатчилик муҳокамасини ўтказишни назарда тутиши ҳамда фақат жамоатчилик томонидан қабул қилингандан кейингина ҳужжат ваколатли органлар томонидан тасдиқланиши ва кучга киришини эслатиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, бу қарор дастлаб жамоатчилик ва Экопартия норозилигига сабаб бўлди. Жумладан, Расул Кушербаев ўз Telegram-каналида ҳукуматнинг ушбу қарорига муносабат билдирганди. Кейинроқ Фанлар академияси қарор юзасидан ўз норозилигини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хиёбон Ботаника боғи истироҳат боғи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг