Тошкентда каналдан топилган жасад бўйича маълумот берилди
Жамият
−
13 Февраль 2020
14916Аввалроқ, Тошкентда каналдан аёл кишининг жасади топилгани, ФВВ қутқарувчилари бир неча уринишда уни сувдан олиб чиққани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълумот берди.
Унда бугун, 13 февраль куни соат 7:40 да Чилонзор тумани ҳудудидаги “Бўрижар” каналида номаълум аёлнинг жасади топилгани тасдиқланган. Аёл тахминан 45-50 ёшларда. Аёлнинг танасида тан жароҳатлари аниқланмаган.
Воқеа жойига Чилонзор тумани ИИБ ва прокуратура раҳбарлари етиб борган.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, аёлнинг елкасида “катетер” бўлган. У касал бўлгани тахмин қилиняпти.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023