... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир виртуал қабулхонасига йўлланган шикоят сабаб шифокор ишдан бўшатилди


15:32, 15.12.2016 Жамият
 16 043

Шифокор К.Айтеков беморларга нотўғри ташҳис қўйгани учун муқаддам уч марта судланган, ушбу мудҳиш хатоси туфайли, ҳатто, ўз турмуш ўртоғининг ҳаётига ҳам зомин бўлган.

Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани Тиббиёт бирлашмасидаги шифокор К.Айтеков фуқаро Роза Каипованинг Бош вазир виртуал қабулхонасига йўллаган мурожаати туфайли ишдан озод этилди. Бу ҳақда ЎзЛИДЕП расмий сайти хабар бермоқда.
 
Фуқаро Роза Каипованинг мурожаатида келтирилишича, К.Айтеков беморларга нотўғри ташҳис қўйгани учун муқаддам уч марта судланган, ушбу мудҳиш хатоси туфайли, ҳатто, ўз турмуш ўртоғининг ҳаётига ҳам зомин бўлган. Шунга қарамай, амнис­тия актига асосан озодликка чиқарилганидан сўнг, “шифокор” яна ўз фаолиятини давом эттирган.
 
Вазиятга ойдинлик киритилишини сўраб, Бош вазирга мурожаат қилган Роза Каипова хатида шундай деб ёзади:
 
“Наҳотки, бунга кўз юмиш мумкин? Унинг ҳали ҳам шифокор сифатида фаолият юритаётгани олдинги хатоларини яна такрорлаш учун имконият эмасмикан, деб ўйлаб қолади одам. Бундай масъулиятсизлик, лоқайдлик нега тегишли назорат органларининг эътиборидан четда қолган? Шу каби саволлар кўп, аммо уларга аниқ жавоб берадиган киши борми?”  
 
Яқинда Роза Каипова Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Л. Туйчиев имзоси билан К.Айтеков ва Тахтакўпир тумани Тиббиёт бирлашмаси ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилингани тўғрисида жавоб хати олди. Адолат қарор топгани учун Роза Каипова Бош вазир виртуал қабулхонасига ташаккурнома ёзган.
 
Шунингдек, яна бошқа фуқароларнинг кўпгина мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, уларга ҳам ёрдам берилган. Жумладан, узоқ йиллар давомида ойлик маошини ололмай келган Г.Айтниязованинг ҳам илтимоси қондирилди.
 
Танганинг икки тарафи бўлганидек, қабулхонага юборилаётган мурожаатлар орасида ноҳақ шикоят қилаётганлар ҳам учрамоқда.
 
Мисол учун, Самарқанд вилояти Иштихон туманида истиқомат қилувчи Анорхол Раҳматова мазкур виртуал қабулхонага ёзган мурожаатида  ўғли Шуҳрат Тожибоевга тегишли турар-жой ноқонуний равишда бузилаётгани ва ушбу муаммо бартараф этилишини сўраган. Ўрганиш жараёнида маълум бўлдики, Шуҳрат Тожибоев томонидан қурилган турар-жой аслида Иштихон туманидаги “Саида далалари” фермер хўжалигига қарашли бўлиб, бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакиллари илгари ҳам уй эгасига бир неча марта тушунтирган ва иморатни ўз ҳисобидан бузиш учун ихтиёрий муддат белгиланган. Аммо у иморатни ўз маблағи ҳисобига қурганини важ қилиб, бузишга қаршилик қилиб келган. Натижада фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг қарорига биноан жорий йилнинг 14 ноябрида Шуҳрат Тожибоевнинг уйи бузилди ва бу ҳақда тегишли далолатнома тузилди.
 
Бош вазир виртуал қабулхонаси 2016 йил 24 сентябридан ишлаб келмоқда. Шу йилнинг 15 декабрь маълумотларига кўра, қабулхонага жами 278117 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шулардан 203416 таси кўриб чиқилган.
Сумбула

Теглар:Бош вазир Виртуал қабулхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар