...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир машҳур жуфтликнинг тўйида қатнашди


17:54, 05.12.2018 Олам
 24 789

Жуфтликни табриклаш учун никоҳ оқшомига таклиф этилган меҳмонлар қаторида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ҳам ташриф буюрди.

Ушбу ҳафтада дунё ОАВ нигоҳи Ҳиндистонлик машҳур актриса, қўшиқчи, модель Приянка Чопра ҳамда америкалик актёр, қўшиқчи, бастакор ва бир вақтнинг ўзида продюсер ҳисобланган Ник Жонаснинг никоҳ тўйларига қаратилди. Мазкур тўй йилнинг энг машҳур тўйи сифатида ҳам алоҳида эътироф этилди.


 
Жуфтликни табриклаш учун никоҳ оқшомига таклиф этилган меҳмонлар қаторида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳам бор эди. Бу ҳақда актриса Приянка Чопра ўзининг Fаcebook’даги расмий саҳифасида ёзиб қолдирди ва бахтли онларини нишонлашга шерик бўлгани учун Бош вазирга миннатдорлик билдирди:


 
“Меҳрибон Бош вазиримиз Шри Нарендра Модига бахтли онларимизда биз билан бирга бўлгани учун чин дилдан ўз миннатдорлигимни билдираман. Илиқ сўзларингиз ва ташрифингиздан бошимиз осмонга етди!”
 
Эслатиб ўтамиз, Приянка Чопра 1982 йилнинг 18 июлида Ҳиндистоннинг Жамшедпурида, Ник Жонас эса 1992 йилнинг 16 сентябрида Далласда туғилган.

Феруза Ходжаева

Теглар:Приянка Чопра Ник Жонас Нарендра Моди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!