Тожикистонда коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди

Олам

image

Тожикистонда коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда “Тоҷикистон” телеканали маълум қилди.

Таъкидланишича, ҳозиргача Тожикистонда 76 нафар одамда коронавирус аниқланган. Телеканал орқали фуқароларни гигиена қоидаларига амал қилишга тарғиб қилинмоқда.

Аҳоли спорт билан шуғулланиши ва иммунитетни мустаҳкамловчи маҳсулотлар истеъмол қилиши кераклиги таъкидланмоқда. Шунингдек, кўчада кўп киши бўлиб йиғилмаслик ва ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига амал қилиш кераклиги айтилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда илк коронавирус ҳолати 30 апрель куни қайд этилди. Кейинроқ, олий ўқув юртлари талабаларига муддатдан аввал таътил эълон қилинди. Шунингдек, мамлакат Президенти Имомали Раҳмон коронавирусга қарши курашиш учун ўз ойлигидан воз кечганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Тожикистонда

Баҳолаганлар

358

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг