... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир Абдулла Ариповнинг биринчи ўринбосари ҳам ўзгарди


13:07, 15.12.2016 Жамият
 10 045

2008 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида Рустам Содиқович Азимов ишлаб келаётган эди.

14 декбрь куни тайинланган янги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ниғматович Ариповнинг биринчи ўринбосари ҳам малум бўлди.
 
Маълумотларга қараганда, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари этиб “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси Раматов Очилбай Жуманиёзович тайинланди. Шу билан бирга, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раисилиги лавозимини ҳам сақлаб қолган.
 
Раматов Очилбай Жуманиёзович иш фаолиятини 1980 йил Урганч депосида локомотив ҳайдовчисининг ёрдамчиси сифатида бошлаган. 1988 йилда Тошкент темир йўллари транспорти ва муҳандислик институтини тамомлагач, Тошкент тепловоз таъмирлаш заводида уста, тепловоз цехи директори ўринбосари ҳамда вагон таъмирлаш цехи директори лавозимларида ишлаган.
 
2002 йили “Ўзбекистон темир йўллари” АК раҳбари лавозимини эгаллаган.
 
1999-2004 йилларда Олий Мажлис иккинчи чақириғига Тошкент шаҳар Оқтепа округидан депутат бўлган.
 
Раматов Очилбай Жуманиёзовичга 2013 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди. 2000 йилда саноат бирлашмалари ва корхоналарининг, илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик муассасаларининг республика саноатини ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига бериладиган “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими” фахрий унвонига сазовор бўлган.
 
2008 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида Рустам Содиқович Азимов ишлаб келаётган эди.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Абдулла Арипов Очилбай Жуманиёзович Бош вазир Биринчи ўринбосар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар