Пўлат Бобожоновнинг ўринбосаларидан бири ишдан олинди

Жамият

image

Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари ва ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси президенти қарори билан Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Муҳиддин Ўткирович Жўраев лавозимидан озод қилинди.

Полковник Муҳиддин Жўраев 2014-2016 йилларда Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бошлиғи, 2016-2018 йилларда Сирдарё вилоят ИИБ бошлиғи лавозимларида ишлаган.

У 2018 йилнинг декабрь ойи охирида ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Шунингдек, 2019 йил июлида Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти лавозимини эгаллаганди.

Президент қарори билан Ички ишлар вазири ўринбосаридан ташқари, ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони генерал-майор Дмитрий Валерьевич Пан ҳамда яна бир неча амалдор ишдан олинган.

Ҳозирча бу истеъфолар ҳақида расмий берилганича йўқ, шунинг учун унинг сабаби ҳам номаълум.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ Муҳиддин Жўраев Дмитрий Пан

Баҳолаганлар

300

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг