Австралия осмонини миллионлаб кўршапалак қоплади (видео)

Олам

image

Австралиянинг Ингем шаҳри аҳолиси кўршапалаклар торнадосига гувоҳ бўлди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Минглаб кўршапалак шаҳар осмонини қоплаб олганини интернетда жойлаштирилган видеодан ҳам кўрса бўлади.

Маълум қилинишича, кейинги вақтда кўршапалакларнинг кескин кўпайиши кузатилмоқда. Жониворлар шаҳар ҳаётига таъсир ўтказмоқда, шовқин солиб, одамларнинг ҳордиқ чиқариши ва ухлашига халақит қилмоқда.

Шовқиндан ташқари, кўпчилик кўршапалаклар ифлослиги ва шаҳарда пайдо бўлган ҳиддан азият чекмоқда. Аниқлик киритилишича, қонун билан ҳимоялангани учун уларни отиш тақиқланади. Маҳаллий ҳокимият уларни ўрмонга “ҳайдаб юбориш” учун турли чора-тадбирлар қўлламоқда, аммо бу самара бермаяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Австралия кўршапалак

Баҳолаганлар

254

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг