... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош Прокурорга ўринбосар тайинланди


13:49, 16.02.2018 Жамият
 3 917

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродовга Адлия маслаҳатчиси янги ўринбосар бўлди.

Кеча, 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродовга янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
 
Матбуот хизматига кўра, Нозимбек Мансурбекович Рустамбеков Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари этиб тайинланган.
 
Адлия маслаҳатчиси Нозимбек Рустамбеков янги лавозимда Бекзод Мавлоновнинг ўрнини эгаллади.
 
Бекзод Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси Рустам Иноятовнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:Нозимбек Мансурбекович Рустамбеков Отабек Муродов Бекзод Мавлонов Рустам Иноятов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар