Бугун Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш бўйича рекорд ўрнатилди

Жамият

image

Бугун, 25 июнь куни Тошкентдаги тиббиёт муассасаларида яна 102 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шу тариқа 68 нафар шифо топган беморлар билан биргаликда бугун Тошкентда яна 102 нафар бемор касалликдан фориғ бўлиб, уларнинг сони 170 нафарга етди. 

Айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан 2737 нафар бемор соғайди. 

Бугун Ўзбекистонда 192 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди. Шу тариқа бугун соғайишнинг рекорд кўрсаткичи қайд этилди.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 4877 нафарни ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

599

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг