Бельгияда 3 миллион дона ниқоб яроқсиз чиқди – COVID-19 янгиликларининг қисқа дайжести

Олам

image

Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони бугунга келиб 1 601 018 нафарни ташкил этмоқда. Ҳозирга қадар 95 718 бемор вафот этди. Инфекциядан 354 972 киши шифо топиб, тузалиб кетди.

Ўзбекистонда айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 582 нафарга етди. Бугунгача уларнинг 38 нафари даволанди ва 3 нафари вафот этди.

Қозоғистонда бугун, 10 апрель куни инфекциядан зарарланганлар сони 21 нафарга ошиб, умумий ҳисобда 802 беморни ташкил этмоқда. Бугунги касалланганлар мамлакатнинг 8 та ҳудудида қайд этилган. Коронавирусдан 9 киши вафот этган бўлса, 60 бемор ундан шифо топган.

Россия пойтахти Москва шаҳрида 12 бемор вирус сабабли оламдан ўтди. Уларнинг ичидан 3 нафари 40 ёшдан кичик беморлар бўлгани айтилмоқда. Айни пайтда пойтахт Москва шаҳрида COVID-19 га чалинди. Улардан 313 киши соғайган бўлса, 38 нафари вафот этди. Россияда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 10 131 нафарни ташкил этмоқда.

Жанубий Африка Республикаси Президенти Сирил Рамафоса умумхалқ карантин режимини икки ҳафтага узайтирди. Мамлакатда илк карантин 23 март куни эълон қилинган эди. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, аҳолига ижтимоий ёрдам учун 1,2 миллиард рэнд (82 миллион доллар) ажратилади.

Бельгия соғлиқни сақлаш вазирлиги билан буюртма қилинган 3 миллион дона тиббий ниқоб яроқсиз эканлиги аниқланди. Улар инфекциядан етарли даражада ҳимоя қила олмаслиги айтилган. Гап шифохоналарда ишлатиладиган FFP2 ниқоблари ҳақида бормоқда.

 

Дунёнинг бошқа мамлакатларида қуйидаги ҳолат кузатилмоқда: АҚШда коронавирусдан зарарланганлар миқдори 450 минг нафардан ошди. Ундан вафот этганлар сони эса деярли 16 минг нафарни ташкил этмоқда. Жанубий Кореяда сўнгги 24 соат ичида 27 одам вирус юқтириб олди. Исроилда эса инфекция оқибатида вафот этаётганлар сони ошиб, 86 нафарга етди. Кубада эса бу кўрсаткич 15 нафарни қайд этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

дайжест

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг