Японияда иссиқ уриши туфайли 70 дан зиёд одам шифохонага ётқизилди

Олам

image

Японияда иссиқ об-ҳаво туфайли Токионинг ўзида иссиқ уриши аломатлари билан 72 киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда.

Жабрланганларнинг ёши 10 дан 92 гача. Уларнинг ярми 70-90 ёшдаги одамлардир. Токиода кундузи ўртача ҳарорат 32 даражани ташкил қилмоқда. Аммо энг иссиқ вақтда термометр 35 даражага кўтарилди. Вазият коронавирус хавфи туфайли одамлар ниқобда қолаётгани сабаб янада мураккаблашмоқда.

Мутахассислар кондиционерлардан, ичимлик сувидан тез-тез фойдаланишни, шунингдек, одамлар орасида етарли масофа мавжуд бўлса, кўчадаги ниқобларни олиб ташлашни тавсия қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг