...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош прокуратура болаларининг заҳарланиши бўйича маълумот берди


16:42, 09.10.2018 Жамият
 5 894

Тарбияланувчиларнинг нега заҳарлангани ўрганилган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 433-мактабгача таълим муассасасида 32 нафар тарбияланувчи овқатдан заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур заҳарланиш воқеаси бўйича “Qalampir.uz”га қуйидагиларни маълум қилди.
 
Кеча, 8 октябрь куни соат 10:00 ларда Мирзо Улуғбек туманидаги 2-сонли болалар юқумли касалликлар шифохонасига Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 433-сонли мактабгача таълим муассасасининг 7 нафар тарбияланувчилари “Ўткир ичак диареяси” ташхиси билан ётқизилган.
 
Сўнг 70 та ота-она мурожаат килган, текширув натижасида 30 та болада овкатдан захарланиш аникланган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдан натижасида уларнинг аҳволи ҳозирда қониқарли ҳолатда.
 
Туман Давлат санитария ва эпидемиология назорат марказининг хулосасида, муассасага 2018 йил 3 август куни кўп миқдорда сариёғ маҳсулоти олиб келиниб ҳозирги кунга қадар истеъмолда фойдаланиб келингани айтилган. Шунингдек, таомнома бўйича 2-овқат учун тайёрланган тефтель йўриқнома қоидаларига зид равишда тайёрлагани, эскирган ошхона жиҳозларидан фойдаланиб келингани, иккинчи музлатгич носоз ҳолда эканлиги, барча озиқ-овқат маҳсулотлари бир музлатгичда сақланаётгани кўрсатилган.
 
Муассасада мавжуд озиқ-овқат маҳсулотлари ва сувдан намуналар олиниб, экспертиза ўтказиш учун юборилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан кеча, 8 октябрь куни Мирзо Улуғбек туман ИИБ томонидан ЖКнинг 257-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Ҳозирда ушбу жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:МТМ Заҳарланиш Бош прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар