Коронавирус: ССВ тунда аниқланган ҳолатлар ҳақида маълумот берди

Жамият

image

Бугун, 29 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 130 нафарга ошиб, 40953 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 88 нафари Тошкент вилоятида, 30 нафари Тошкент шаҳрида, 7 нафари Бухоро вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида, 2 нафари Наманган вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Миробод туманида яшаган 72 ёшли Н.Ш. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 65 ёшли Э.Р. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 37947 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2701 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 301 нафари оғир, 131 нафари эса ўта оғир аҳволда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

317

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг