Япония сайёҳларга кунига 185 долларгача пул тўлашини маълум қилди

Олам

image

Япония ҳукумати хорижлик саёҳатчиларни мамлакатга жалб қилиш учун кунига 185 долларгача бўлган сайёҳлар учун ваучер дастурини ишлаб чиқди. Бу ҳақда "Kyodo News" нашри хабар беради.

Қайд этилишича, ушбу дастурга 12,5 миллиард доллар ажратилди. таклиф қилинаётган кунлик сумма туристларнинг Японияда бўлган вақтидаги харажатларининг ярмини қоплайди. Ваучерлардан яқин атрофдаги дўкон ва ресторанларда фойдаланиш мумкин бўлади. Бироқ, сафар харажатлари қопланмайди.

Ташаббус июль ойи охирида кучга кириши кутилмоқда. Ваучерларни олиш учун тўғридан-тўғри ёки япон сайёҳлик агентликлари ёрдамида Япониядаги меҳмонхонани брон қилишингиз керак.

Шунингдек, Япония Бош вазири Шинзо Абе мамлакатда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ кўрилган чоралар миқдори 2,15 трлн. доллар ташкил этишини маълум қилди.

“Ялпи ички маҳсулотнинг 40 фоизини ташкил этадиган чора-тадбирлар туфайли биз Япония иқтисодиётини ҳар 100 йилда бир марта содир бўладиган инқироздан ҳимоя қиламиз“, дейди Абе.

Аввалроқ, Япония космик ҳарбий кучларни ташкил қилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония Туризм

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг