Мирободда уч автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди

Жамият

image

Кеча, 29 апрель куни Тошкент шаҳар Миробод туманида уч автомобиль – Cobalt, Spark ва ВАЗ-2108 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ ҳақида соат 18:20 да Миробод туманидаги Меҳржон ва Банокатий кўчаси чорраҳасида содир бўлган. Тўпланган маълумотларга кўра, Cobalt автомобили ҳайдовчиси 37 ёшли Эмиль Б. 37 ёшли Рустамжон И. бошқарувидаги Spark ва Энвер А. бошқарувидаги ВАЗ-2108 машиналари билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида Spark ҳайдовчиси Рустамжон И. тан жароҳати олган. Унга тиббий ёрдам кўрсатилган.

ЙТҲнинг сабаби: иккинчи даражали йўлда ҳаракатланаётган Cobalt автомобили ҳайдовчиси асосий йўлдан келаётган машинага йўл бермаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Миробод тумани

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг