...
МЕНЮ
ONLINE TV

Болани мактабга жойлашдаги ҳужжатбозликлар асли қандай бўлиши керак?


19:37, 13.06.2018 Жамият
 3 483

Ўқишга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади.

Ҳадемай янги ўқув йили бошланади. Айни вақтда ўқув ёшига етган болаларни мактабларга қабул қилиш жараёни бошланган. Ижтимоий тармоқларда эса бу жараён билан боғлиқ турли мураккаб вазиятларга дуч келган ота-оналарнинг эътирозли фикр-мулоҳазалари кўпаймоқда.

Айрим ота-оналар қабул қилиш билан боғлиқ аниқ ҳужжатлар йўғлиги билан боғлиқ аниқ йўл харитаси йўқлигини билдираётган бўлса, айримлари мактабларда турли ҳужжатлар сўралаётганидан норози эканлигини айтмоқда.

Халқ таълими вазирлиги ушбу саволларнинг барчасига жавобан ушбу мурожаатни эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида ҳар бир мактаб ёшидаги бола бепул, мажбурий, умумий ўрта таълим олиши Конституция билан кафолатланган. Халқ таълими вазирлиги ушбу ҳуқуқнинг сўзсиз амалга оширилишини таъминлайди.
 
Унга кўра, умумтаълим муассасасига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низом асосида амалга оширилади.
 
Низомнинг 39-бандига мувофиқ мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.
 
Низомга кўра умумтаълим муассасаларининг I синфига 6-7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ (42-банд), тайёргарлик даражасидан қатъи назар, танловсиз қабул қилинади, мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган таълим муассасалари бундан мустасно (44-банд).

Низомнинг 43-бандида болаларни умумтаълим муассасасининг I синфига қабул қилиш учун уларнинг ота-оналари томонидан қуйидаги ҳужжатлар топширилиши белгиланган:
 
- ота-оналар томонидан умумтаълим муассасаси директори номига ариза;
 
- ота-оналарнинг фуқаролик паспорти (фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси) нусхаси (доимий пропискаси ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги ҳақидаги қайд ёзуви кўрсатилган ҳолда);
 
- боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;
 
- боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;
 
- боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати.
 
Умумтаълим муассасаси раҳбари мазкур муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
 
Ҳозирда амалда бўлган тартибга асосан, яъни, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 43-бандида “Ота-оналарнинг фуқаролик паспорти (фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси) нусхаси (доимий пропискаси ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги ҳақидаги қайд ёзуви кўрсатилган ҳолда)” деб аниқ белгилаб қўйилган.
 
Мактаб раҳбари умумтаълим муассасаларига болани ўқишга қабул қилиш учун фуқаролардан ҳужжат талаб қилишда юқорида келтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги нормаларга таянади. Директорнинг амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилмаслиги эса унга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллашга асос бўлиши мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Мактаб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар