Тошкентдаги Ёджу институтида бепул ўқиш имконияти яратилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, институт масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

Институт таълим фаолиятини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Ёджу технология институтинин (Корея Республикаси) ўқув режалари асосида ўзбек, рус, инглиз тилларида амалга оширади.

Институт битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган диплом берилади.

Институтга талабалар қабули умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга абитуриентлар ўртасида кириш имтиҳонлари Ёджу технология институти томонидан (ёки иштирокида) ўтказилади.

Ўқиш тўлов-контракт асосида, кундузги, сиртқи ва кечки шаклда амалга оширилади.

Шунингдек, ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида бепул 10 нафардан кам бўлмаган абитуриентлар ўқишга қабул қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ Ёджу техника институти

Баҳолаганлар

3691

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг