... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Бола ота-онаси вафотидан 4 йил ўтиб дунёга келди


18:24, 13.04.2018 Бу қизиқ
 8 403

Боланинг дунёга келиши учун узоқ вақт унинг ҳуқуқи борасида кураш олиб борилган.

Хитойда ота-онаси 2013 йилда автоҳалокат натижасида ҳалок бўлган чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар қилмоқда.
 
Маълум бўлишича, хитойлик фуқаролар Шанхай Шен ва унинг хотини Ли У тўртта эмбрионни сунъий уруғлантириб, дунёга келтириш мақсадида музлатиб қўйишга қарор қилган.
 
Улар ушбу масалада шифокор қабулига ёзилган. Аммо қабулга 5 кун қолганда автоҳалокат сабаб уларнинг иккаласи ҳам вафот этади.
 
Шен ва Ли Унинг бевақт вафотидан кейин улар режалаштирган эмбриондан хабардор бўлган ота-оналари судга мурожаат қилган.
 
Улар суддан эмбрионлар ҳуқуқини ҳимоя қилиб, Нанкин шаҳар шифохонасида бу уруғларни шакллантириш ҳақида расман талаб қилган.
 
Мамлакат тарихида бундай ҳолат кузатилмагани боис ҳам суд жараёни бунга йўл қўймаган. Ўз навбатида, уларнинг ота-онаси ҳам мурожаат қилишни тўхтатмаган.
 
Тўрт йил давом этган суд жараёнидан кейин, охир оқибат, суд ўтган йили уларга эмбрион масаласида рухсат берган.
 
Натижада, ўтган йилнинг декабр ойида Лаос исмли воситачи онадан ушбу эмбрионлардан бири соғ-саломат туғилди.
 
Ҳозирда бобо ва бувилари ўғил неварасига Тяньтянь, деб исм қўйишган.
Икром Раҳмон

Теглар:эмбрион Нанкин сунъий уруғлантириш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Болалар тагликларидан қайси бири сизга манзур?

Барча сўровлар