...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бокс: Уч йил ичида иккинчи “аср жанги”


17:51, 20.09.2018 Спорт
 9 606

Пакьяо ва Мейвезер ўртасида реванш жанги бўлиб ўтади.

“Boxing Scene” хабар беришича, шу йил ичида собиқ жаҳон чемпионлари Пакьяо ва Мейвезер ўртасида реванш жанги бўлиб ўтади. Ҳозирча ушбу жангнинг ўтказилиш санаси маълум эмас, лекин яқин кунлар ичида жанг санаси белгиланиши кутилмоқда.
 
“Ҳозирча жанг санасини айта олмаймиз. Мейвезер рингга қайтганини эълон қилиб бўлди, у энди мендан камаримни тортиб олмоқчи. Ҳозир музокаралар босқичида турибмиз, якунда келишувга эриша олишимизга умид қиляпмиз. Мен у билан жангга ҳамиша тайёрман. Реванш жангини ўтказишимиз жуда муҳим, боиси ҳали тўлалигича орани очиқ қилиб олганимиз йўқ. Иккимиз ҳам бу имкониятни узоқ кутдик. Энди унга қарши қандай жанг қилишни биламан”, деб айтган филиппинлик боксчи Менни Пакьяо.
 
Эслатиб ўтамиз, 39 ёшли Пакьяо ва 41 ёшли Мейвезер ўртасидаги “аср жанги” деб номланган тўқнашув 2015 йил май ойида бўлиб ўтган ва очколар бўйича америкалик боксчининг фойдасига ҳал бўлган эди.
 
Маълумот учун, Мейвезер фаолияти давомида 50 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган ва охирги марта ўтган йилнинг августида рингга кўтарилган, ўшанда Конор МакГрегорни техник нокаут билан мағлуб этган эди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Бокс Пакьяо Мейвезер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!