... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Божхона юк декларацияси расмийлаштирилиши икки босқичда амалга ошириладиган бўлди


09:28, 10.07.2018 Жамият
 938

Божхона чегараси орқали олиб ўтилган товарларнинг умумий миқдори даврий божхона юк декларациясида кўрсатилган миқдорга мос бўлиши лозим.

Бир ташқи савдо шартномаси доирасида айнан бир хил товарларнинг божхона расмийлаштирувини даврий божхона юк декларацияси тақдим қилиш йўли билан амалга ошириш тартиби тўғрисида низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
 
Мазкур ҳужжат божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган бир ташқи савдо шартномаси доирасида айнан бир хил товарларнинг (жисмоний хусусияти, сифати, ишлаб чиқарувчиси, ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатура коди бўйича) божхона расмийлаштирувини даврий божхона юк декларацияси тақдим қилиш йўли билан амалга ошириш тартибини белгилайди.
 
Даврий божхона юк декларацияси бир хил турдаги товарларни божхона чегараси орқали бир шартнома (келишув, битим) доирасида айни бир шахс томонидан мунтазам олиб ўтишда расмийлаштирилади.
 
Айнан бир хил турдаги товарларга бир ташқи савдо шартномаси доирасида карантин рухсатномалар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини, озон емирувчи моддалар ва улардан ташкил топган маҳсулотларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш учун рухсатномалар, мувофиқлик сертификати, ветеринар, гигиеник ва экологик сертификатлар, бир календарь йилидан ошмаган муддатга бир маротаба тақдим этилиши мумкин.
 
Низомга мувофиқ божхона юк декларацияси расмийлаштирилиши икки босқичда амалга оширилади: биринчи босқичда даврий божхона юк декларацияси, иккинчи босқичда тўлиқ божхона юк декларацияси расмийлаштирилади.
 
Товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш пайтида божхона органларига декларацияловчи шахс томонидан даврий божхона юк декларацияси билан бирга божхона расмийлаштируви учун товар ва транспорт воситаси кузатув ҳужжатлари электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилади.
 
Даврий божхона юк декларациясида кўрсатилган товарларнинг тўлиқ миқдори учун божхона режими шартларига мувофиқ амалда бўлган божхона тўловлари ставкалари бўйича божхона тўловлари ҳисобланади.
 
Даврий божхона юк декларацияси учун белгиланган муддат тугагунга қадар товарлар божхона чегарасидан тўлиқ олиб ўтилган тақдирда декларацияловчи шахс томонидан тўлиқ божхона юк декларацияси тақдим этилади.
 
Даврий божхона юк декларацияси учун белгиланган муддат тугагунга қадар товарлар божхона чегараси орқали тўлиқ олиб ўтилмаган ҳолларда, декларацияловчи шахс томонидан ушбу муддатга қадар божхона чегараси орқали ҳақиқатда олиб ўтилган товарларга нисбатан тўлиқ божхона юк декларацияси тақдим этилади.
 
Тўлиқ божхона юк декларацияси даврий божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан олтмиш календарь кундан ошмаган муддатда тақдим этилиши лозим. Даврий божхона юк декларацияси расмийлаштирган божхона органи тўлиқ божхона юк декларациясини тақдим этиш муддатини назорат қилади.
 
Божхона чегараси орқали олиб ўтилган товарларнинг умумий миқдори даврий божхона юк декларациясида кўрсатилган миқдорга мос бўлиши лозим.
 
Товарлар белгиланган муддатларда даврий божхона юк декларациясида кўрсатилган миқдордан ортиқ импорт қилинганда ёки экспортга олиб чиқилиши назарда тутилганда, товарларнинг ушбу қисмига шу кунда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ янги божхона юк декларацияси тақдим этилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Божхона декларация 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар