...
МЕНЮ
ONLINE TV

Боғчаларнинг бошқаруви, мудирани ишдан олиш ва янгисини қўйиш тўлалигича ота-оналар қўлига ўтяпти


10:02, 07.12.2018 Жамият
 3 432

Кузатув кенгаши фаолияти ота-оналарни ўқув-тарбия жараёнларига жалб этиб, мактабгача таълим муассасаси бошқаруви механизми шаффофлигини таъминлайди.

Мактабгача таълим тизими тарихида илк маротаба ота-оналар ва жамоат тузилмалари МТМ бошқаруви бўйича ваколатга эга бўлдилар. 2018 йил 3 декабрда, МТМнинг Кузатув кенгаши ҳақидаги Низом тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги хабар бермоқда.
 
Кузатув кенгаши фаолияти ота-оналарни ўқув-тарбия жараёнларига жалб этиб, мактабгача таълим муассасаси бошқаруви механизми шаффофлигини таъминлайди.
 
“Кузатув кенгашлари МТМ бошқаруви тизимини тубдан ўзгартиради. Агар илгари мудиралар мактабгача таълим ҳудудий бўлимлари олдида ҳисоб берган бўлсалар, эндиликда улар ўз ҳаракатлари учун ота-оналар олдида жавобгар бўладилар. Янги Низомга кўра, мудиралар якка тартибда қарор қабул қила олмайдилар ва нопок раҳбарлар маблағларни ўзбошимчалик билан сарфлаш имкониятидан маҳрум бўладилар. Молиявий қонунбузарлик ҳолати аниқланган тақдирда Кузатув кенгаши мудирани лавозимдан озод этиш масаласини кўтариши мумкин. Ҳурматли ота-оналар, энди айнан сиз МТМ қандай ишлаши лозимлигини белгилайсиз”, дейди МТВ бошқарма бошлиғи ўринбосари Санжар Обидов.
 
Кузатув кегаши аъзолари таклиф этилган номзодлар орасидан мудирани сайлайди ва уни лавозимидан озод этиш бўйича таклифлар киритади. Молиявий ҳисобот қабул қилади (молиявий ҳолат ҳақида ҳисобот, кирим ва чиқим, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда ҳомийлар маблағлари бўйича), МТМ ходимлари фаолияти бўйича сўровлар ўтказади, устувор масалаларни белгилайди, уларнинг ижросини назорат қилади.
 
МТМ Кузатув кенгаши қуйидагича шакллантирилади:
 
ҳар бир гуруҳдан учтадан ота-оналар вакили (улар ота-оналар йиғилишида овоз бериш йўли билан сайланади), 2 педагог/тарбиячи ёрдамчиси, биро МТМ маъмурияти вакили, бир МТ ҳудудий бўлинмаси вакили, жамоат бирлашмалари (масалан маҳалла қўмитаси)дан икки вакил ва ҳомийлардан вакил.
 
Кузатув кенгаши йиғилиши бир чоракда камида бир марта ўтказилади. Нодавлат МТМларида кузатув кенгаши ташкил этилиши тавсиявий характерга эга.
 
Маълумот ўрнида, МТМларда Кузатув кенгаши ҳақидаги Низом, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ишлаб чиқилган.
 

Теглар:МТМ Боғча Мактабгача таълим вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар